Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:02

Россия Қишки Олимпиадада қатнашмаса давлат каналлари уни трансляция қилмаслиги мумкин


Москва расмийлари агар Россия спортчилари допинг можароси сабаб 2018 йилги Қишки олимпия ўйинларидан четлатиладиган бўлса Россия давлат телевидениеси бу ўйинларни траслация қилишдан бош тортишини айтишмоқда.

- Бизни спортчиларимиз қатнашмаси нима маъно уни кўрсатишдан, - деб айтди Россия бош вазирининг муовини Виталий Мутко.

Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ва Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) россиялик спортчиларнинг 2018 йил Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтадиган Қишки олимпия ўйинларида иштирок этишини таъқиқлаши мумкинлиги хабар қилинганди.

Россиялик спортчиларнинг қонида аниқланган допинг бунга сабаб бўлмоқда.

The New York Times нашри тарқатган хабарга кўра допинг можароларига аралашиб қолган Россия терма жамоасини халқаро олимпия қўмитаси фақат битта шарт билан мусобақага қўйиши мумкин.

Унга кўра олимпиада очилиши ва ўйинлари пайтида Россия давлат мадҳияси янграмайди ва ушбу мамлакат делегацияси мусобақанинг очилиш маросимида иштирок этмайди.

Бироқ, Россия ҳукуматини бу шарт қониқтирмаяпти. Москва ундан кўра ўз спортчилари унда қатнашмагани маъқул демоқда.

Қишки Олимпия ўйинлари 2018 йилнинг 9 – 25 феврал кунлари Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG