Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:09

Scientific Reports журналида чоп этилган янги изланиш натижаларига кўра, пахмоқ дўстга эга шахслар кўпроқ яшаши мумкин.

Швеция олимлари юрак хасталигига чалинмаган 3,4 миллион швецияликни 12 йил давомида кузатган. Кузатилган шахслар орасида ити борлар ҳам, ити йўқлар ҳам бор.

Ёш, жинс ва бошқа тегишли унсурлар эътиборга олинганидан кейин, ўлим хавфи ҳисоблаб чиқилган ва итга эгаларда ўлим хавфи ити йўқларга солиштирганда 20 фоизга озроқ эканлигин анилақланган.

Ит боқиш ёлғиз одамлар учун айниқса фойдали эканлиги аниқланган: уларда ўлим хавфи ити йўқларга қиёслаганда 33 фоизга озроқдир.

Аввалги изланишлар ҳам уй жониворлари билан яшаш соғлиққа фойдали эканлигини кўрсатган эди.

Ит билан яшаш айнан нима учун соғлиққа ижобий таъсир кўрсатиши номаълум. Олимларга кўра, бу итга эга одамларнинг кўпроқ жисмоний машқ қилиши ва озроқ сиқилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG