Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:02

Беларусда украин журналисти жосусликда айбланмоқда


Украиналик журналист Павел Шаройко.

Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси украиналик журналист Павел Шаройкони жосусликда айблаб қўлга олди.

-Шаройко ўзининг разведка фаолияти Украина Мудофаа вазирлиги бош бошқармаси ходими Игорь Скворцов томонидан мувофиқлаштирилганини тан олди. Скворцов Беларусдаги украина элчихонасида маслаҳатчи сифатида ишлаган. Скворцов дипломатик мақомга зид келадиган фаолияти учун Беларусда исталмаган шахс деб эълон қилинди, -деди қўмита расмийси Дмитрий Побяржин 20 ноябрда берган баёнотида.

Бундан уч кун аввал Украина миллий журналистлар иттифоқи раиси Сергей Томиленко украин радиоси мухбири Шаройко Беларусда 25 октябрда ноқонуний қўлга олинганини билдириб, Минскни журналистни озод этишга чақирган эди.

Бироқ Беларус Давлат хавфсизлик қўмитаси Шаройко ўзига билдирилган айбловни тан олганини, Беларусда жосуслик фаолияти доирасида ахборот йиғиш учун агентлар тармоғини ташкил этганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG