Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:02

Эрон Араб давлатлари лигаси резолюциясини "бўҳтон" дея баҳолади


Араб давлатлари лигаси йиғилиши, Миср, Қоҳира, 2017 йил 19 ноябрь.

Эрон Араб давлатлари лигасинипнг Теҳрон Ливандаги “Ҳезболлаҳ” шиа жанггари гуруҳи билан ҳамкорликда минтақадаги вазиятни издан чиқараётгани тўғрисидаги резолюциясини бўхтон деб атади.

Лига 19 ноябрда қабул қилган резолюцияга нисбатан Эрон ўз норозилигини 20 ноябрь куни билдирди. Эроннинг билдиришича, Араб давлатлари лигаси Саудия босими остида Теҳронга қарши резолюцияни қабул қилишга мажбур бўлган.

Шу билан бир қаторда Теҳрон Ар Риёдни Яманга бостириб кирганликда айблади. Саудия Арабистони араб давлатлари коалицияси билан ҳамкорликда Яманда суний президентни ҳокимиятдан ағдариб, уруш бошлаган Хутий шиа жанггариларига қарши жанг олиб бормоқда.

Мазкур резолюция сунийлар бошқарувидаги Саудия ва шиалар бошқарувидаги Эрон Ливан ҳамда Яманни таъсир доирасида сақлаб қолиш учун рақобатлашаётган бир пайтда қабул қилинди.

XS
SM
MD
LG