Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:19

Россия президенти Сочида Сурия президенти билан учрашди


РОССИЯ - Россия президенти Путин Сурия президенти Асадни кутиб олмоқда. Сочи шаҳри, 2017, 20 ноябрь.
РОССИЯ - Россия президенти Путин Сурия президенти Асадни кутиб олмоқда. Сочи шаҳри, 2017, 20 ноябрь.

20 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путун Сочида Сурия президенти Башар Асад билан учрашди.

Шу ой якунида Сурияда олти йилдан бери тинчимаётган фуқаролар урушига барҳам бериш бўйича тўхтаб қолган музокаралар қайта тикланиши кутилмоқда.

22 ноябрь куни Сочида тинчлик музокраларини қайта тиклашни муҳокама қилиш учун Туркия, Эрон ва Россия етакчилари учрашади.

БМТ етакчилигида ўтказиладиган музокаралар эса, 28 ноябрь куни Женевада бошланади.

Учрашув ортидан Путин ва Асад икки давлат Сурияда террор гуруҳларига қарши олиб бораётган қўшма ҳарбий амлиётлар ўз якунига яқинлаганини айтишди.

Путин Асадга қарата:

- Ҳарбий амалиёт чиндан ўз якунига етяпти. Ўйлайманки, энди асосий масала сиёсий жараёнларга ўтишдир. Мен тинчлик ўрнатиб, ечим топиш истагидаги барча тарафлар билан ишлашга тайёр эканлигингиздан мамнунман, - деди.

Асад эса, ўз навбатида Путинга кўмак бергани учун миннатдорчилик билдирди ва эндиликда Сурия сиёсий ечим топишга тайёр эканлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG