Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:04

Зимбабве президенти Роберт Мугабе истеъфо бергани ҳақда мамлакат парламенти спикери Жейкоб Муденда сешанба куни маълум қилди.

Жаноб Мудендага кўра, Мугабе президентликдан истеъфо бергани ҳақда депутатларга ёзма шаклда билдирган.

Мугабенинг истеъфо хати эълон қилинган эса-да унинг ўзи ҳозирча бу ҳақда расмий баёнот билан чиққани йўқ.

Зимбабве президенти Роберт Мугабе якшанба кунги телемурожаатида ўз партиясининг истеъфога кетиш ҳақидаги таклифини эътиборсиз қолдирганди.

93 ёшли Мугабе Зимбабвени ўтган асрнинг саксонинчи йиллари бошидан идора этиб келаётганди.

Шу билан бирга у дунёдаги энг кекса давлат раҳбаридан бири ҳисобланган.

XS
SM
MD
LG