Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:02

Федерация Кенгаши хориж оммавий ахборот воситаларини “чет эл агенти”га тенглаштирди


Федерация Кенгаши

Россия Федерация Кенгаши 22 ноябрь куни чет эл ахборот воситаларини “хориж агенти”га тенглаштирувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Давлат Думаси томонидан бир овоздан маъқулланган мазкур лойиҳа¸ Россия ҳукумати таъкидича¸ Кремль томонидан молияланадиган Russia Today телеканалининг АҚШда “хориж агенти” сифатида рўйхатдан ўтказилишига жавобдир.

Қонун лойиҳаси президент Владимир Путин имзолаганидан сўнг кучга киради.

Федерация Кенгашида овозга қўйилишидан аввал қонун лойиҳаси президент ҳузуридаги Инсон ҳақлари кенгаши томонидан танқид қилинган ва лойиҳадаги мавҳумликларни аниқлаштириш учун Давлат Думасига қайта ишлашга жўнатиш тавсия қилинган эди.

Қонун кучга кирса¸ Озодлик/Озод Европа радиосининг рус хизмати ҳам “хориж агенти”га чиқарилиши ва унинг Россиядаги фаолияти жиддий тўсиқларга учраши мумкин.

Шу муносабат билан эълон қилинган махсус баëнотда радио раҳбарияти¸ АҚШдаги Россия журналистлари билан Россиядаги АҚШ журналистлари иш шароитида жиддий тафовутлар борлигини қайд этди.

Хусусан¸ баëнотда Америкадаги Россия журналистлари ўз фаолиятини эркин юритаëтган бир пайтда¸ Россиядаги АҚШ медиакорпорацияси мухбирларининг доимий ҳақорат ва тазйиққа учраб келаëтгани¸ Russia Today ўз хабарларини АҚШда бемалол тарқатаëтган бир пайтда¸ Свобода дастурларининг кабель тармоғига қўйилмаëтгани айтилади.

Россия қонунчилигида рўй берган ўзгариш ортидан Озодликнинг рус тилидаги радиоэшиттиришларини Москвада тарқатиш 2012 йилдан бери тўхтатиб қўйилган.

XS
SM
MD
LG