Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:06

Россия куч ишлатар тузилмаси амалиёти пайтида 82 ёшли қрим татар фаоли вафот этди


Вежия Кашка қрим татар халқи ҳуқуқи учун курашиб келган энг кекса фаол эди.

Россия томонидан аннекция қилинган Қримда 23 ноябрда куч ишлатар тузилмаларнинг қрим татар лидерларини қўлга олиш амалиёти пайтида 82 ёшли фаол Вежия Кашка вафот этди.

Хабарларда айтилишича, қўлга олиш чоғида унинг аҳволи ёмонлашган ва касалхонага олиб кетилаётганда оламдан ўтган. Вежия Кашка қрим татар халқи ҳуқуқи учун курашиб келган энг кекса фаол эди.

Украина президенти Петро Порошенко 23 ноябрь куни Брюсселда Европа Кенгаши президенти Дональд Туск билан учрашувидан сўнг бу воқега муносабат билдирар экан:

-Россия бу даҳшатли воқеа учун масъулиятни ўз зиммасига олиши керак. Мен алоҳида таъкидламоқчиманки, қрим татарларини ҳимоя қилишнинг ягона йўли Қримни босқинчилардан озод қилишдир, -деб айтди.

Қримнинг Симферопол шаҳридаги кафелардан бирида қрим татар фаоллари Бекир Дегирменжи, Асан Чапух ва Козим Аметовлар ҳам қўлга олинган. Уларни товламачиликда айблашмоқда.

Россия кучишлатар тузилмалари Қримда қрим татар фаолларини қўлга олиш ва қамаш амалиётини 2014 йилдан бери ўтказиб келади. Қрим татарлар Қримнинг Россияга қўшиб олинишига қарши бўлганлар ва шу кунгача бунга норозилик билдириб келадилар.

XS
SM
MD
LG