Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:05

Европа иттифоқи Россияда қабул қилинган "хориж агенти" тўғрисидаги қонунни танқид қилди


Европа иттифоқи Россияда хориждан молиявий таъминот олувчи оммавий ахборот воситаларини (ОАВ) "хориж агенти"га тенглаштирувчи янги қонуннинг Президент Путин томонидан имзоланишини танқид қилди.

Европа комиссиясининг қўшни давлатлар билан алоқалар ҳамда иттифоқни кенгайтириш масалаларига масъул расмий вакили Майя Косьянчич, 26 ноябрь куни берган баёнотида, бундай қонуннинг қабул қилинишини "Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича масъулияти ҳамда ваъдаларига зид", деб баҳолади.

Россия президенти Владимир Путин бу қонунни 25 ноябрь куни имзолади.

Қонунга биноан, қайси ОАВ хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтказилишини Россия Адлия вазирлиги ҳал қилади.

Россия депутатлари мазкур лойиҳани АҚШда рус журналистларига ўтказилаёган босимга тўғридан-тўғри жавоб, деб баҳолаган.

Бундан аввал АҚШ Russia Today телеканалининг АҚШдаги ҳамкорини “Хорижий агентларни регистрация қилиш акти”га биноан рўйхатдан ўтиб, молиявий фаолияти ҳақида маълумот беришга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG