Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:56

"Хориж агентлари" Россия Думасига киритилмайди


Россия Думаси “хориж агенти” деб топилган “Озод Европа / Озодлик” ва “Америка овози” радиоларини парламент қуйи палатасига киритмаслик бўйича қарор чиқарди.

6 декабрь куни 413 нафар Дума депутати ушбу масалани қўллаб, атиги 1 депутат унга қарши овоз берди.

Бу дегани, 5 декабрь куни Россия Адлия вазирлиги “хориж агентлари” сифатида рўйхатга олган ушбу радио ходимлари Думага киритилмайди.

Ўтган ойда Россия Давлат думаси чет элдан молиялаштириладиган оммавий ахборот воситаларини “хориж агентлари”га тенглаштирувчи қонунни қабул қилган, уни 25 ноябрь куни президент Владимир Путин имзолаган эди.

АҚШ, Европа Иттифоқи ҳамда матбуот эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари гуруҳлари мазкур қонунни кескин танқид қилмоқда.

Россия расмийлари “хориж агенти” тўғрисидаги қонун АҚШ ҳукуматининг давлат молиясидаги Russia Today телеканалига нисбатан тутган ëндашувига тўғридан-тўғри жавоб эканини билдириб келади. АҚШ томонидан пропаганда тарқатишда айбланган Russia Today ўтган ой АҚШ Хориж агентларини регистрация қилиш қонуни бўйича махсус қайддан ўтишга мажбур бўлган эди.

XS
SM
MD
LG