Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 06:10

Бангладеш қочқин роҳинжа мусулмонларни кимсасиз оролга кўчирмоқчи


Мьянмадан қочаётган роҳинжа мусулмонлар.

Бангладеш ҳукумати Мьянмадан қочган роҳинжа мусулмонлардан юз минг нафарини Бенгал кўрфазидаги кимсасиз оролга кўчирмоқчи. Бу ҳақда хабар берган CNN телеканали орол сув тошқинлари юз бериб турадиган ҳудудда жойлашганини ҳам таъкидлаган.

Бангладеш ҳукумати қочқинларни 2019 йилнинг ноябригача оролга кўчириш режасини ишлаб чиққан. Оролда қурилиш ишлари яқин кунларда бошланади ва бу мақсад учун 270 миллион доллар ажратилган.

Бугунги кунда Бангладешда Мьянмадан қочган бир миллионга яқин роҳинжа мусулмонлари яшамоқда. БМТнинг билдиришича, сўнгги икки ҳафтада Бангладешга яна 300 минг роҳинжа мусулмон қочиб ўтган. Қочқинларнинг асосий қисми очлик ва чанқоқдан азоб тортмоқда.

Мьянмада буддистларнинг роҳинжа мусулмонларига нисбатан зўравонликлари 25 августда бошланган. Зўравонликлар оқибатида роҳинжа мусулмонлари уйларини ташлаб, Бангладешга қочишга мажбур бўлмоқда.

Amnesty International халқаро ташкилоти 15 сентябрда Мьянмадаги воқеаларни "Шубҳага ўрин йўқ: бу этник тозалашдир”, деб баҳолаган эди. АҚШ ҳам халқро ташкилотнинг бу хулосасини қўллаб-қувватлаган.

XS
SM
MD
LG