Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:34

Тожикистон банкларида янги тартиб: одамлар сарсон


Тожикистондаги банкларнинг янги қарорига биноан, чет давлатларга пул жўнатмалари фақат хорижий валюта билан юбориладиган бўлди. Олдин жӯнатмалар миллий валюта - сомонийда юборилиб, банкларда конвертация бўларди. Банк ходимларига кўра, бундай чекловлар мамлакатд ва хорижий валюта тақчиллиги боис қабул қилинган.

Янги қарор ортидан Тожикистон банкларининг мижозлари жиддий муаммога дуч келди.

Энди банклар хорижий давлатларга жӯнатмаларни фақат доллар, евро ёки рубл билан юборади.

Айни дамда, банкларда хорижий валюта сотиб олиш имконияти чекланган.

Банк мижозлардан бири, ёзувчи Абдуқодир Рустамнинг Озодлик радиосига айтишича, талаба ӯғли учун Россиянинг Екатеринбург шаҳрига пул юбориш ниятида “Амонатбанк” идорасига борган, аммо бир неча соат давомида ўғлига пул юбора олмаган.

Унинг таъкидлашича, “Амонатбанк”да жӯнатма учун сомоний ӯринига Россия рубли талаб қилишган.

Банкнинг ӯзида бӯлса рубл ё доллар тақчинлиги боис хорижий валюта сотиб олиш имконияти йӯқ экан.

Абдуқодир Рустам бошқа банкларда хорижий валюта излаб, фақат 200 доллар сотиб олишга муваффақ бӯлган.

“Икки йил олдин Душанбеда саррофлик масканлари жуда кӯп эди. Хоҳлаган валюта, доллар ёки рублни чексиз миқдорда сотиб олардик. Валюта алмашиш амалиётини банклар ӯз бӯйнига олиши кетидан хорижий валюта бирданига тақчиллашди”-деди Абдуқодир Рустам.

“Эсхата” ва “Имон Интернешнл” каби банклар вакиллари Озодлик радиоси билан суҳбатда хорижий давлатларга пул жӯнатишда миллий валютани конвертация қилиш тақиқланганини тасдиқлади, аммо бу чора вақтича эканини айтди.

Расмий маълумотларга биноан, Россия олигоҳларида 20 минг тожикистонлик талаба таълим олади. Ота-оналар фарзандларига ҳар ой маълум миқдорда пул жӯнатади.

Ҳозир улар қийин бир муаммога дуч келганлар: банклар жӯнатмаларни хорижий валютада амалга оширад, аммо банкларнинг ўзида алмашиш учун доллар, евро ёки рубл етарли эмас.

Таҳлилчи Шамсиддин Жалоловнинг фикрича, бундай муаммолар мустақил саррофлик масканлари ёпилгани сабабли юзага келган.

“Банкларнинг дастур ва низомларига мувофиқ, улар ӯз бӯйнига олган хизматлар, жумладан, миллий валютани конвертация қилишлари лозим. Банкларда молия ва пул сиёсати нотӯғри йӯлга қӯйилгани сабабли бундай муаммолар пайдо бӯлди. Оқибатда мижозлар банкларга ишонмай қолаётир”-деди Шамсиддин Жалолов.

Тожикистон Миллий банки ўтган йили Россиядан рублда келаётган жўнатмалар шахсларга фақат миллий валютада, яъни сомонийда берилиши ҳақида эълон қилган эди.

Миллий банк янги чорани миллий пул бирлигининг қурбини мустаҳкамлаш истаги билан изоҳлади.

Сўнгги йил ичида Тожикистон миллий валютаси - сомонийнинг тез суръатда қадрсизланиши кузатилди.

Нақд валютанинг тақчиллашуви ортидан Миллий банк барча саррофлик масканларини ёпишга қарор қилди.

Эндиликда Тожикистонда фуқароларга хориж валютасини мамлакатнинг йирик банкларидаги валюта айирбошлаш шахобчаларида қора бозордагидан анча паст курс билан алмаштириш таклиф қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG