Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2018, Тошкент вақти: 16:28

Истанбул террорчиси Абдулқодир Машариповга нисбатан суд жараёни бошланди


Абдулқодир Машариповнинг қўлга олинганидан бир кун ўтиб матбуотда эълон қилинган сурати.

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Reina тунги клубига 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси қилинган мудҳиш ҳужумни амалга оширганликда айбланаётган Абу Муҳаммад Хуросоний лақабли ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповга нисбатан биринчи суд жараёни 11 декабрь куни Истанбулнинг Силиври қамоқхонасида хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган бир вазиятда ўтказилиши хабар қилинди.

Истанбул террорчиси Абдулқодир Машариповга нисбатан суд жараёни бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:55 0:00
Бевосита линк

Турк прокурорлари Абдулқодир Машариповга 40та умрбод қамоқ жазоси берилишини, шунингдек, қотиллик ҳамда бошқа жиноятлари учун қўшимча 2397 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўрамоқда.

У 39 одамни ўлдирганлик, Конституцивий тузимга тажовуз қилиш, террорчилик фаолияти, кўплаб қотилликлар ва қотиликка уринишлар ҳамда ноқонуний қуролларга эгалик қилишда айбланмоқда.

Абдулқодир Машарипов Reina тунги клубидаги ҳужумга алоқадорликда айбланиб қўлга олинган 57 одамдан бири. Айблов билдирилганлар орасида унинг турмуш ўртоғи Зарина Нуруллаева ҳам бор. 11 декабрда бошланадиган судда 57 одамнинг барчаси қора курсида ўтириши, Зарина Нуруллаевага ҳам эрига сўралган жазо берилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Абдулқодир Машарипов 16 январь куни Истанбулда 17 кунлик полиция махсус амалиёти натижасида қўлга олинган эди. Амалиётда 2000 полициячи иштирок этган. Reina тунги клубига қилинган ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган.

Хабарларда айтилишича, полиция Абдулқодир Машарипов кўрсатмалари асосида Истанбулда йирик эстремистик гуруҳ фош этилганини, Машарипов ўзига билдирилган айбларни тан олганини маълум қилган.

У Туркияга 2016 йил январида Эрон орқали келгани, бир муддат Кўнё шаҳрида яшагани, кейин “Исломий давлат” масъулларидан Истанбулда террор хуружи уюштириш амрини олганини билдирган.

Абу Муҳаммад Хуросоний лақабли 34 ёшли ҳужумчи ҳужум ҳақидаги топшириқни “Исломий давлат” маркази ҳисобланмиш Раққадаги амирдан олганини айтган. Прокурорларга кўра,Машариповга ҳужум қилишга буйруқни “Ислом давлати” гуруҳи сафларида бўлган келиб чиқиши россиялик амир Ислом Атабиев берган.

1 январга ўтар кечаси Reina тунги клубида амалга оширилган ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган, 69 одам яраланган эди.

"Америка овози” радиоси 23 апрелда АҚШ махсус кучларига таяниб террор ҳужумига масъул шахслардан бири бўлган келиб чиқиши ўзбекистонлик Абдураҳмон Ўзбекий 6 апрель куни Сурия шарқидаги Фрот дарёси қирғоғидаги Маядин шаҳри яқинидаги ҳарбий амалиёт пайти ўлдирилганини хабар қилган.

Туркиянинг Онадўли агентлиги Абдулқодир Машарипов Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳридан бўлгани, у ўз ватанини олти йил аввал тарк этиб, Афғонистонга ўтиб кетгани ҳақида хабар қилганди. У террор гуруҳига аъзолиги туфайли Ўзбекистонда қидирувдаги шахслар рўйхатида бўлган.

Хабарларга кўра, Машарипов Афғонистонда юрган пайтда Ал-Қоида сафидан чиқиб, ИДга қўшилишга қарор қилган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG