Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:07

Кутилмаганда Сурияга борган Путин рус ҳарбийларини Россияга қайтаришга кўрсатма берди (ВИДЕО)


Сурия президенти Башар Ассад, Россия президенти Владимир Путин ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Хмеймим базасида.
Сурия президенти Башар Ассад, Россия президенти Владимир Путин ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Хмеймим базасида.

Кутилмаган ташриф билан Сурияга келган Россия президенти Владимир Путин “Ислом давлати” устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди ҳамда рус ҳарбийларининг “сезиларли қисми”ни Суриядан олиб чиқишга кўрсатма берди.

Кутилмаганда Сурияга борган Путин рус ҳарбийларини Россияга қайтаришга кўрсатма берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:47 0:00
Бевосита линк

Суриядаги Россия қўшинлари жойлаштирилган Хмеймим ҳарбий базасида 11 декабрь куни чиқиш қилган Владимир Путин:

-Икки йилдан сал кўпроқ давр мобайнида Россия Қуролли кучлари Сурия армияси билан ҳамкорликда халқаро террорчиларнинг энг жанговар гуруҳини тор-мор этди. Шу муносабат билан мен Сурия Араб Республикаси ҳудудига киритилган қўшинларнинг катта қисмини уйга, Россияга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилдим, -деб билдирди.

Путин Суриядаги рус аскарларига уйга қайтишни буюрди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:03 0:00

Хмеймимдаги тадбирда Сурия президенти Башар Ассад ҳам иштирок этгани хабар қилинди.

Путин Сурияда уруш бошланган 2011 йилдан бери биринчи марта бу мамлакатга ташриф қилди. Мазкур ташриф Россия президентлигига сайлов 2018 йилнинг 18 мартида ўтказилиши расман эълон қилинганидан сўнг беш кун ўтиб амалга оширилди.

Путин ўз сўзида Россия ҳарбийларининг Суриядан олиб чиқиб кетилиши юзасидан аниқ саналарни айтмади. Бироқ Тартусдаги ҳарбий денгиз базаси ва Хмеймимдаги ҳарбий ҳаво базаси сақланиб қолинишини билдирди.

-Бу ерда иккита доимий фаолият юритадиган база ташкил этилди. Булар Тартус ва Хмеймимдир. Агар террорчилар яна бош кўтарадиган бўлса, биз уларга шундай зарба берамизки, бундай зарбани улар ҳали кўрмаган,-деди Путин.

Россия Суриядаги ҳарбий амалиётларни 2015 йилдан бошлаган бўлса-да, уруш бошланган 2011 йилдан бери президент Башар Ассад режимини ҳимоя қилиб келмоқда. Россия АҚШ ва Ғарб давлатлари томонидан қўллаб қувватланаётган қуролланган мухолифат гуруҳларини ҳам террорчи сифатида билишини маълум қилган.

Путин Суриядан сўнг Миср пойтахти Қоҳирага учиб кетди ва у ерда президент Абдул Фаттоҳ ал Ситсий билан музокаралар ўтказди. 12 декабрда эса Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон билан Анқарада учрашди.

Эрдўғон билан учрашувдан сўнг Путин “Россия ва Туркия президент Дональд Трампнинг АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиши тўғрисидаги қарори Яқин Шарқдаги вазиятни издан чиқаришга хизмат қилади, деган нуқтаи назарга қўшилади”, деб эълон қилди.

Эрдўғон эса Анқара ва Москва расмийлари Россиядан S-400 ракета комплексларини сотиб олиш масаласини муҳокама этиш учун кейинги ҳафтада музокаралар ўтказишини ҳам таъкидлади.

XS
SM
MD
LG