Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:11

Трамп Ойга фазогир юбормоқчи


АҚШ президенти Дональд Трамп NASA агентлигини Ойга фазогир юборишга чорлади. Президент Space Policy Directive-1 дастури доирасида имзолаган янги фармон NASA эътиборини яқин келажакда Марсга эмас, балки Ойга қаратишни кўзлайди. Президент Обама маъмурияти эса қизил сайёрани забт этишни асосий мақсад ўлароқ белгилаган эди.

Янги режа Ойни келажакда Марсга фазогир юбориш миссиялари учун тўхтаб ўтиш пунктига айлантиришни кўзлайди.

Трамп янги фармонни "Apollo 17" ойга қўнганидан роппа-роса 45 йил ўтиб имзолади. Бу вақт ичида ҳеч ким ойга қадам қўйгани йўқ.

Президентнинг айтишича, янги режа Американинг фазо соҳасидаги етакчилигини таъминлайди, янги иш ўринлари яратади ҳамда мамалакат миллий хавфсизлигини яхшилайди.

Трамп фармонида Space Policy Directive-1 дастури тафсилотлари келтирилмаган. Шу сабаб янги фармон туфайли NASA фаолияти айнан қандай ўзгариши ҳозирча номаълум.

NASA ҳисоб-китобича, ойга қайта одам юбориш учун 100 миллион доллар маблағ зарур.

XS
SM
MD
LG