Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:00

Қозоғистонда 530 норози кончи уч кундирки ер тагидан чиқмаяпти


Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида ойлик маоши ошишини талаб қилиб, шахтадан чиқмай қўйган кончиларнинг бир қисми норозиликни тўхтатди, бироқ аксар қисми ҳануз ер тагида қолмоқда.

13 декабрь куни вилоят расмийлари губернатор Эрлан Қошанов кончилар билан учрашганидан кейин, 154 нафар кончи юзага чиқишга рози бўлганини билдирди.

Расмийлар, шунингдек, норозиликни уюштиришга алоқадор шахсларни полиция қўлга олгани ҳақидаги хабарларни рад этишди.

12 декабрь куни вилоят расмийлари Шахтинск шаҳридаги тўртта коннинг 684 кончиси икки кундан бери ташқарига чиқмаётганини билдирган эди.

Хабарларга кўра, кончилар вакиллари конлар эгаси бўлмиш ArcelorMittal Temirtau ширкати билан музокара олиб бормоқда. ArcelorMittal пўлат ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллаган глобал ширкатдир.

Ширкат расмийлари Озодлик билан суҳбатда кончилар ойликлари икки баробарга оширилишини талаб қилаётганини, мазкур талабни бажарувчи янги шартномалар тайёрланганини билдиришди.

Кончилар, шунингдек, касаллик туфайли таътилга чиққанда тўлиқ маош тўланишини, нафақага чиқиш ёши 50 ёш деб белгиланишини ҳамда иш шароити яхшиланишини талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG