Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:51

Афғонистонда Гуланга алоқадор мактабда рейд ўтказилди


Хабарларга кўра, Афғонистон хавфсизлик хизмати ходимлари Фатҳуллоҳ Гуланга алоқадор эканлиги айтилаётган қизлар мактабига рейд уюштириб, тўрт ўқитувчини қўлга олган.

Мактаб бошқарувчиси, ATCE ташкилоти етакчиси Ҳуман Эрдўғон расмийлар бир афғонистонлик, уч туркиялик ўқитувчини қўлга олганини билдирди.

ATCE Афғонистонда бир неча мактабни бошқаради. Ташкилот мамлакатда 1995 йилдан бери фаолият юритиб келади.

Туркия ҳукумати АҚШда яшаётган уламо Фатҳуллоҳ Гуланни ўтган йилнинг 15 июлида муваффақиятсиз тугаган давлат тўнтаришини уюштирганликда айблаб келади. Мазкур воқеа оқибатида 250 одам ҳалок бўлган эди.

Гулан эса ўзига билдирилган айбловларни кескин инкор этиб келади.

Кейинги йилларда Анқара қистови билан бир неча мамлакатда Гуланга адоқадар муассасалар ёпилди.

XS
SM
MD
LG