Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:27

CPJ: Дунё бўйлаб қамалган журналистлар сони рекорд даражага етди


Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) жаҳон бўйлаб қамалган журналистлар сони рекорд даражага етганини билдирди.

Қўмитанинг 13 декабрь куни эълон қилган йиллик ҳисоботида ёзилишича, ҳозирда жаҳон бўйлаб 262 журналист ўз фаолияти учун қамоқда ўтирибди. Ўтган йилда бу кўрсаткич 259 кишини ташкил қилган эди.

Бироқ бу рақам (262) 1 декабрь куни ҳукумат қамоқхоналарида бўлган журналистларни ўз ичига олади холос. Яъни, бу кўрсаткич йил давомида қўлга олиниб, кейин қўйиб юборилган журналистлар, изсиз йўқолган журналистлар ёки ҳукуматга алоқадор бўлмаган ташкилотлар асир олган журналистларни ўз ичига олмайди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра, қамоқдаги журналистларнинг ярмидан кўпи Туркия, Хитой ва Мисрдадир.

Ҳисоботда АҚШ ҳамда бошқа қудратли ғарб давлатлари ушбу уч давлатда матбуот эркинлигини таъминлаш учун етарлича босим ўтказмаяпти, дейилади.

Ҳисоботга кўра, Туркияда 73 нафар, Озарбайжонда – 10, Россия ва Эронда 5 тадан, Ўзбекистонда – 4, Покистон ва Қозоғистонда эса 2 тадан журналист қамоқдадир. Украина, Туркманистон, Қирғизистонда эса биттадан журналист қамалган.

XS
SM
MD
LG