Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:09

Янги аниқланган орол Марсда ҳаёт қолдиқларини излашга ёрдам беради


NASAнинг билдиришича, Ердаги энг янги орол Марсда ҳаёт қандай ривожлангани ҳақида ўрганишга ёрдам бериши мумкин.

Мазкур орол Тонга пойтахти Нукуалофа шаҳридан 65 км масофада уч йил олдин вулқон отилиши натижасида шаклланган.

Олимлар бошида Ҳунга Тонга Ҳунга Ҳаапай номи берилган оролчани сув ювиб кетади, дея тахмин қилишган эди. Эндиликда оролча 6 йилдан 30 йилгача туриши кутилмоқда.

NASAнинг Годдард Фазога учиш маркази ходими Жим Гарвин олимларда янги орол ҳаётини ўрганиш учун қулай фурсат юзага келганини таъкидлади.

Гарвинга кўра, Марсда ҳам шунга ўхшаш вулқон ороллари кўп бўлиб, улар ҳам янги пайдо бўлганида сув билан ўралган бўлган.

Гарвин бундай оролларда ҳам намлик, ҳам вулқондан чиққан иссиқлик мавжуд бўлгани учун Марсда ҳам айнан шундай оролчаларда ҳаёт изларини қидириш кераклигини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG