Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2018, Тошкент вақти: 17:18

Ўзбекистонда 11 мингдан зиёд шифокор етишмаслиги расман тан олинди


Ўзбекистон бўйича 11 мингдан зиёд шифокор етишмаётгани сабабли янгидан ташкил этилаётган тиббиёт муассасалари аҳолига сифатли хизмат кўрсата олмаётир. Бир қатор матбуот нашрларида чоп этилган мақолада қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда тиббиёт тизимидаги бошқа муаммоларга ҳам эътибор қаратилган. Жумладан, тиббий муассасаларнинг моддий-техник базаси заифлиги, қишлоқ оилавий поликлиникаларида зарур бўлган тез тиббий ёрдам шахобчалари ва дорихоналар ташкил этилмагани, хусусий тиббий тизимни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган раҳбарлар фаолияти танқид қилинган. Шунингдек, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш тўғрисида фармон ва қарорлар қабул қилинганига қарамай, ихтисослаштирилган марказларнинг ҳудудлардаги фаолияти талаб даражасида эмаслигига эътибор қаратилган. Вилоятларда замонавий диагностика ва даволаш усуллари суст татбиқ этилаётгани ҳам қайд этилиб, аҳволни ўнглаш бўйича стратегик вазифалар белгиланган.

XS
SM
MD
LG