Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2018, Тошкент вақти: 07:55

Бугун уч фазогир Халқаро фазо станциясига олти ойлик миссия бўйича учиб кетди.

“Роскосмос” фазогири Антон Шкаплеров, NASA фазогири Скотт Тингл ҳамда JAXA (Япония) фазогири Норисигэ Канаи “Союз МС-05” кемаси бортида Қозоғистондан маҳаллий вақт билан соат 13:21 учди.

Ҳозирда станцияда улардан ташқари яна уч ходим бор.

14 декабрь куни Халқаро фазо станциясида беш ойга чўзилган миссияни тамомлаган америкалик фазогир Рэндольф Брезник, италиялик фазогир Паоло Несполи ҳамда россиялик фазогир Сергей Рязанскийлар Ерга қайтган эди.

Халқаро космик станция АҚШ ва Россия ҳамкорлигида ишга тушган уникал лаборатория бўлиб, 1998 йилдан бери Ер орбитасида айланади.

XS
SM
MD
LG