Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 21:31

Навальний Россия МСКга номзод сифатида ҳужжатларини топширди


Алексей Навальний.

Россияда коррупцияга қарши фаол курашчи ва мухолифат лидери Алексей Навальний якшанба куни номзодини президентликка кўрсатиш мақсадида ҳужжатларни Марказий сайлов комиссиясига топширди.

Навальнийдан ҳужжатларни қабул қилиб олган Марказий сайлов комиссияси унга янги йилгача жавоб берилишини маълум қилди.

24 декабрда Навальний номзодини қўллаб Россиянинг 20та йирик шаҳрида митинглар бўлиб ўтди. Москвада ўтган митингда Навальний ўз тарафдорларига:

-Жорий йилда биз Путин ва унинг ҳокимиятини оммавий тарзда қўллаб-қувватлаш йўқ эканига амин бўлдик. Москвадан қанча узоқлашсангиз, уни қўллаб-қувватловчиларни шунча оз учратасиз. Ҳатто маъмурий ресурслар, телевидения орқали янграётган давомий ёлғонга қарамай, уларни қўллаб-қувватловчилар жуда оз, -деб айтди.

Алексей Навальний митинг давомида сайловда ғалабага эришишга ҳаракат қилишини, ҳокимиятни ўзгартириш ва янги ҳукуматни шакллантиришини билдирди.

Навальний Путин сайловда ғалабага эришса, Россия яна 6 йилни самарасиз йўқотади деб ҳисоблашини маълум қилди ва “Сиз, Владимир Путин мамлакатимизни ўзингизнинг, оилангизнинг ва дўстларингизнинг шахсий бойлик орттириш манбасига айлантириб олдингиз”, деди.

Россияда президентлик сайлови 2018 йилнинг 18 мартида ўтказилади.

XS
SM
MD
LG