Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 01:38

Россия МСК: Навальний сайловда президентликка номзод сифатида иштирок этмайди


Алексей Навальний

Алексей Навальний 2018 йили бўлиб ўтадиган сайловда Россия президентлигига номзод сифатида иштирок эта олмайди. Марказий сайлов комиссияси ўзининг бу қарорини мухолифатчининг “Кировлес” иши бўйича судлангани билан изоҳлади.

Россияда коррупцияга қарши фаол курашчи ва мухолифат лидери Алексей Навальний якшанба куни номзодини президентликка кўрсатиш мақсадида ҳужжатларни Марказий сайлов комиссиясига топширган эди.

24 декабрда Навальний номзодини қўллаб Россиянинг 20та йирик шаҳрида митинглар бўлиб ўтди. Москвада ўтган митингда Навальний ўз тарафдорларига:

-Жорий йилда биз Путин ва унинг ҳокимиятини оммавий тарзда қўллаб-қувватлаш йўқ эканига амин бўлдик. Москвадан қанча узоқлашсангиз, уни қўллаб-қувватловчиларни шунча оз учратасиз. Ҳатто маъмурий ресурслар, телевидения орқали янграётган давомий ёлғонга қарамай, уларни қўллаб-қувватловчилар жуда оз, -деб айтди.

Алексей Навальний митинг давомида сайловда ғалабага эришишга ҳаракат қилишини, ҳокимиятни ўзгартириш ва янги ҳукуматни шакллантиришини билдирган.

Россияда президентлик сайлови 2018 йилнинг 18 мартида ўтказилади.

XS
SM
MD
LG