Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2018, Тошкент вақти: 17:24

Туркманистонда қора рангли автомашиналарни бошқариш тақиқланди


Туркманистондаги қора рангли машина.

Туркманистонда 1 январдан бошлаб қора рангдаги автомобиллар тақиқланди. Бу ҳақда "Хроника Туркменистана" нашри хабар берди.

Нашрнинг билдиришича, туркман ҳукумати 2015 йилда қора рангдаги автомобилларни мамлакатга олиб киришни тақиқловчи қарорни қабул қилган эди. 2018 йилда эса мамлакат ҳудудида қора рангдаги автомашиналарни бошқариш ҳам тақиқланиши назарда тутилган.

Хабарда қора рангдаги автомобилларни тақиқлаш тўғрисидаги қарор кучга кирши муносабати билан автомобилларни қайта бўяш хизматининг нархи аввалги 500 доллардан 1000 долларга кўтарилгани айтилади.

“Туркманистон ҳукумати мазкур тақиқ сабабларини изоҳлай олгани йўқ”, деб ёзди "Хроника Туркменистана".

Хабарда таъкидланишича,оқ ранг Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ёқтирадиган рангдир.

Аввалроқ бу мавзу Озодлик радиоси туркман хизмати томонидан ҳам ёритилган эди.

Озодликнинг туркман хизмати 29 декабрда Ашхободдаги қора рангдаги автомобиллар ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз жарима майдонларига эвакуация қилинаётгани ва уларнинг эгалари автмобилни оқ рангга бўяшга мажбурланаётгани тўғрисида ёзган.

XS
SM
MD
LG