Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:35

Грузия суди Михаил Саакашвилини сиртдан 3 йилга озодликдан маҳрум қилди


Михаил Саакашвили.
Михаил Саакашвили.

Тбилиси суди экс-президент Михаил Саакашвилини 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида сиртдан ҳукм чиқарди. Мамлакатнинг собиқ президенти устидан чиқарилган бу ҳукм уни Украинадан Грузияга экстрадиция қилиш учун йўл очади.

Экс-президент тарафдорлари суд ҳукми ортида сиёсий мотивлар борлигини айтмоқда.

Суд ҳукми 2006 йили Тбилисидаги ресторанда банк ходими Александр Гиргвлианини иши бўйича чиқарилди. Прокуратура хулосасига кўра, Саакашвили президентлик ваколатларини суиистеъмол қилиб, мазкур иш бўйича терговга аралашган ва банкирнинг қотилини муддатидан аввал авф этган.

Гиргвлианини иши Инсон ҳуқуқлари Европа суди талаби билан вақтинча тўхтатилган.

Саакашвили устидан бундан бошқа яна бир неча жиноят иши қўзғатилган.

2013 йили Грузия президенти лавозимидан бўшаган Саакашвили талабалик йилларидаги курсдоши, Украина президенти Петро Порошенконинг командасига қўшилган эди. Порошенко Саакашвилига 2015 йилнинг 30 майида Украина фуқаролигини берган ва уни Одесса области губернатори этиб тайинлаган эди.

2016 йил охирида Саакашвили Украина ҳукуматига мухолиф эканлигини эълон қилган ва ўшандан буён сиёсий ислоҳотлар талаби билан кўпминг кишилик митинглар ўтказиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG