Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 18:42

Эрон Ислом инқилоби корпуси намойишчилар "мағлуб этилди" деб баёнот берди


Теҳрон университетининг намойишларда қатанаётган талабалари, 30 декабрь, 2017 йил

Эрон Ислом инқилоби поспонлари корпуси мамлакатда бир ҳафтадан бери давом этаётган намойишчилар "мағлуб этилди", деб баёнот берди.

7 январь куни тарқатилган баёнотда: "Эроннинг инқилобчилари, минглаб Басиж кучлари, полиция ва хавфсизлик кучлари билан бирга, намойишлар занжирини маҳв этди", дея таъкидланди. Гвардия бу намойишнинг ортида АҚШ, Буюк Британия, Исроил, Саудия Арабистони, жангарилар ва монархистлар турибди, деб даъво қилиб келмоқда.

Баёнот 7 январь куни Эрон парламенти намойишлар бўйича ёпиқ эшиклар ортида махсус сессия ўтказганидан сўнг тарқатилди. Парламент расмий сайтида хабар қилинишича, сессияда қонунчилар ички ишлар вазири, хавфсизлик хизмати раҳбари ва миллий хавфсизлик бўйича олий кенгаш раҳбарини сўроққа тутган.

Теҳронда 3 январдан бери тинчимаётган намойишларда 22 киши қурбон бўлди ва 1700 дан ошиқ киши ҳибсга олинди.

Бу Эрон раҳбарияти сўнгги ўн йил ичида дуч келган энг йирик норозилик намойиши экани айтилмоқда. Ҳукумат норозиликлар ҳақидаги хабарлар тарқалишига барҳам бериш учун ижтимоий тармоқларни тўсиб қўйган. Хабарларга кўра, ҳозирда мамлакатда Telegram, Instagram ҳамда Facebook Messenger хизматлари ишламаяпти.

XS
SM
MD
LG