Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 02:39

Америкадаги хусусий SpaceX космик компанияси 2018 йилги биринчи парвозни амалга оширди


Falcon 9 ракетаси старти. Озодлик архивидан.

8 январга ўтар кечаси Флорида штатидаги Канаверал бурнида жойлашган станциядан учирилган Falcon 9 ракетаси орбитага АҚШ ҳукумати буюртмасига биноан Zuma сунъий йўлдошини олиб чиқди.

Ракетанинг иккинчи босқич-қисми ажралгач, унинг кўп марта ишлатилувчи биринчи қисми ерга муваффақиятли қўндирилди.

Илон Маскнинг компанияси илгари космосда бўлиб қайтган ракета биринчи босқич-қисмини ўтган йилнинг март ойида тарихда биринчи марта яна учирган эди.

Мутахассислар фикрича, ракетанинг биринчи босқич-қисмидан кўп марта фойдаланиш парвозлар нархини анча арзонлаштиради.

АҚШ 2017 йили 2003 йилдан буён илк бор космос парвозлар сони бўйича бошқа давлатлардан жиддий ўзиб кетди. Америка космодромларидан 29 та ташувчи-ракета учирилди. Барча парвозлар муваффақият билан якунланди. Бу йил ёзда SpaceX бортида икки астронавт бўладиган Dragon 2 космик кемасининг синов парвозини амалга оширмоқчи.

XS
SM
MD
LG