Линклар

Шошилинч хабар
15 октябр 2018, Тошкент вақти: 22:07

Муҳаммад Зариф бошқа давлатларни Эрондаги тартибсизликларни қўллаб-қувватлашдан тийилишга чақирди


Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошқа давлатларни Эрондаги тартибсизликларни қўллаб-қувватлашдан тийилишга чақирди.

Сўнгги икки ҳафта давомида бутун Эрон бўйлаб авж олган аксилҳукумат намойишлари муносабати билан гапирган Зариф бу акциялар чет давлатлар, жумладан АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистони разведка хизматлари томонидан уюштирилган, деб баёнот берди.

8 январь куни Теҳронда бўлиб ўтган конференцияда қилган чиқиши чоғида Зариф: “Ҳеч бир давлат қўшниларда беқарорлик ҳосил қилиш эвазига хавфсиз бўла олмайди”, деди.

Бу ҳақда Эроннинг расмий IRNA ахборот агентлиги хабар қилди.

АҚШ Эроннинг норозилик намойишлари ортида Вашингтон турганига оид иддаоларини рад этди. Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Майк Помпео 7 январь кунги баёнотида у етакчилик қилаётган хизмат Эрондаги норозиликларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.

Норозилик намойишлари оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 1700 дан ортиқ киши ҳибсга олинди.

XS
SM
MD
LG