Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:01

Ашхабодда қора рангли автомобилларни ёппасига оққа бўяш талаб қилинмоқда


Ашхабод Давлат автоинспекция ходимлари қора рангли автомобил эгаларидан шахсий автотранспорт воситаларини оқ рангга бўяш борасида ҳақида ариза ёзишни талаб қилмоқда, дея хабар беради Озодликнинг Ашхабоддаги манбалари.

Декабрь сўнгида Туркманистон пойтахтида автоинспекция ходимлари бирор бир огоҳлантиришсиз, қора рангли шахсий транспорт воситаларини эвакуация қилишни бошлади, қора рангли машиналар шаҳар автотураргоҳларидан олиниб тўғридан тўғри йўл полицияси жарима майдончасига олиб кетилди. Қора рангли автомобилларга қарши кураш бошлангани расман эълон қилинмади, бироқ кўрилаётган бу каби чоралар Ашхабод аҳолиси ўртасида хусусий автотранспорт воситаларини бўяш мақсадида узундан узун навбатларга ва бўяш нархларининг ошишига олиб келди.

Озодлик манбаларига кўра, автотранспорт эгаларининг аризасига биноан автомобилларни қайта бўяшга рухсат берилади. Бу каби рухсатнома автомобиллар рангини бўяш учун автосервисларга мурожаат қилиш ва жарима майдончаларидаги транспорт воситаларини қайтариб олиш учун асос бўлади.

"Бу каби аризасиз транспорт эгалари ўзларининг шахсий автотранспортларини жарима майдончалардан қайтариб ололмайди. Бу каби рухсатномасиз улар автомобилларининг рангини ўзгартира олишмайди. Рухсатнома олиш учун узундан узун навбатлар пайдо бўлди", - дейди Озодлик суҳбатдоши.

Автомобил эгаларининг фикрича, қайта бўяш ҳақида ариза ёзиш талаби орқали ҳукумат гўёки автобиллар эгаларининг ўзлари хоҳиш билдираяпти, деган тассавур уйғотишга уринишмоқда.

XS
SM
MD
LG