Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:46

Сурия Армияси: Исроил ҳарбий объектларимизга ҳужум қилди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Сурия армияси 9 январь куни эрталаб Исроил пойтахти Дамашқ яқинидаги ҳарбий объектларга ҳарбий учоқлар ҳамда ракета тизимлари билан ҳужум қилиб, моддий зарар етказганини билдирди.

Сурия армияси тарқатган маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан соат 2:40 да Исроил учоқлари Ливандан туриб Дамашқдан 15 км масофадаги Қутайфа ҳудудидаги ҳарбий постларга ҳужум қилган.

Армия расмийларига кўра, Исроил Голан тепаликларидан туриб ердан-ерга отувчи ракета тизимлари билан ҳужум қилган, аммо Сурия армияси уларни уриб туширган.

Сурия ҳарбийларининг айтишича, Исроилнинг тўрт ракетасидан бири уриб туширилган, аммо қолган учтаси Дамашқ яқинидаги ҳарбий муассасаларга зарар етказган.

Исроил армияси матбуот котиби Сурия билдирувини шарҳлашдан бош тортди.

XS
SM
MD
LG