Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 12:03

Туркия Россия ва Эронни Сурия бўйича мажбуриятларини бажаришга чақирди


Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Россия ва Эронни Сурия бўйича эришилган шартномага амал қилишга ҳамда Башар Ассадни Идлиб вилоятига ҳужум қилиш ниятидан қайтаришга чақирди.

Човушўғлининг айтишича, Сурия ҳукумати Россия ва Эрон қўлловисиз Идлиб вилоятига ҳужум қилишга ботина олмас эди.

-Сўнгги кунларда Сурия режими Идлиб ва Гута шарқига ҳужум қилди. Кеча биз Эрон ва Россия расмийларини чақиртирдик ҳамда уларни Россия билан Эрон эришилган шартномага мувофиқ режим қон тўқишни тўхтатиши кафиллигини олганини эслатдик, -деди Човушўғли.

Ташқи ишлар вазири Россия ва Эронни террорчиларга қарши кураш баҳонасида Туркия билан чегарадош бўган ва мухолифат томонидан назорат қилинаётган Идлиб вилоятига ҳаво зарбалари беришни тўхтатишга чақирди.

8 январь куни Сурия ҳукумат кучлари Идлиб вилоятидаги 14 қишлоқни ўз назоратига олган эди. Идлиб мухолифатнинг асосий таянч нуқтаси бўлган вилоятдир.

XS
SM
MD
LG