Линклар

20 январ 2018, Тошкент вақти: 00:41

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхабодда қимматбаҳо меҳмонхоналар қуриш борасида фармойиш берди. Давлатга қарашли ТДХ ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу қарор давлат раҳбари томонидан 9 январь куни шаҳарни вертолёт бортидан кузатиш давомида қабул қилинган.

Расмий матбуотнинг маълум қилишича, янги отель пойтахтдаги халқаро аэропорт яқинидаги А.Ниёзов проспекти ва Хўжа Аҳмад Яссавий кўчалари кесишган жойда бунёд этилади. 90та хонаси бўлиши режалаштирилаётган объект 9 қаватли бўлиб 6,9 гектар ҳудудни эгаллайди. Меҳмонхонада савдо маркази, тантаналар ўтказишга мўлжалланган ресторан ва заллар, иш хоналари бўлади. Давлат раҳбари таклифига биноан бу отелга "Қорақум" номи берилади.

Иккинчи отель Копетдағ яқинида барпо этилади. Бу иншоатнинг қиймати расман эълон қилинмади. Шунингдек, объектларнинг қачон ва ким томонидан қурилиши ҳам аниқ эмас. Туркманистон пойтахтида янги меҳмонхоналарнинг қурилиши борасида тендер эълон қилинмади.

"Хабарларга кўра, “Фаровонликнинг 10 йили” кўчасида қуриладиган меҳмонхона ҳеч қандай тендерсиз Франциянинг “Буиг” компаниясига топширилади, унинг қиймати 300 миллион долларга тенг", - дея хабар берди “Озодлик” манбаси.

Манбанинг айтишича, меҳмонхоналар уч йилдан сўнг Ашхабодда ўтказиладиган халқаро конференция сабабли қурилмоқда, қурилиш учун зарур материалларни олиб келиш бошланди, бу объектлар қурилиши учун ҳаражатлар 500 миллион АҚШ долларидан ошиши мумкин.

"Буиг" (Bouygues) Туркманистонда 1993 йилдан бошлаб фаолият юритиб келади. Компания томонидан Туркманистон пойтахтида Президент саройи, парламент биноси, беш юлдузли «Йылдыз» меҳмонхонаси, Мажлислар саройи, Ижтимоий фанлар ва тараққиёт халқаро университети, Туркманистон ТИВ Халқаро муносабатлар институти, Туркманистон Савдо саноат палатаси бинолари қурилган.

XS
SM
MD
LG