Линклар

21 январ 2018, Тошкент вақти: 11:35

Расмий хабарларга кўра, об-ҳаво шароити оғирлашиши боис, Остона аэропорти вақтинча ёпиб қўйилди.

"Нурсултон Назарбоев номидаги Остона халқаро аэропорти об-ҳаво шароити ёмонлашгани боис парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпиб қўйилди", - деб хабар қилди Тараққиёт инвестиция вазирлиги қошидаги фуқаролик авиация қўмитаси.

Аэропортнинг веб-сайтидаги маълумотга кўра, ўнлаб маҳаллий ва халқаро парвозлар бекор қилинди ёки кечиктирилди. Қўмита йўловчиларга авиакомпанияларнинг call-марказларида учиш бўйича маълумотларни аниқлашни тавсия қилди.

11 январь куни Остона мэри Асет Исекешев фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида кучли қор бўрони ва ноқулай об-ҳаво шароити боис автомобил транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чеклаб қўйилди.

11 январь куни Остона шаҳрида ва мамлакатнинг бир қанча ҳудудида мактаблар ёпиб қўйилди, шунингдек 1-2 курс коллеж талабалари учун дарслар бекор қилинди.

XS
SM
MD
LG