Линклар

18 январ 2018, Тошкент вақти: 15:11

Чехияда президентлик сайлови ўтказиляпти


Земан овоз бериш учун сайлов участкасига келганида ярим яланғоч аёл "Земан – Путиннинг проституткаси" дея бақириб унга ташланди.

Чехияда президентлик сайлови ўтказиляпти. 9 номзод президентлик лавозимига даъвогарлик қилмоқда.

Улар орасида Чехиянинг амалдаги президенти Милош Земан ҳам бор. Земан яна беш йилга президентликда қолиш ниятида.

Президент Земаннинг асосий рақиблари Чехия Фанлар Академиянинг собиқ раҳбари Иржи Драгош, санъатчи Михал Горачек, Чехия собиқ бош вазири Мирек Тополанеклардир. Улар президент Земанни россияпарастликда айблашади.

Жума куни Земан овоз бериш учун сайлов участкасига келганида ярим яланғоч аёл "Земан – Путиннинг проституткаси" дея бақириб унга ташланди.

Президент соқчилари аёлни олиб кетишди.

FEMEN ҳаракати сайтида президентга ташланган аёл украиналик фаол Анжелина Диаш экани маълум қилинди.

Ўтказилган сўровга кўра, сайловнинг биринчи босқичи ғолибни аниқламайди.

Сайловнинг иккинчи босқичига ўтишга эса Земан ва Иржи Драгошда кўпроқ шанс бор.Сайловнинг иккинчи босқичи икки ҳафтадан сўнг ўтказилади.

XS
SM
MD
LG