Линклар

22 январ 2018, Тошкент вақти: 03:41

АҚШ Марказий разведка бошқармаси Украинада ўтган йил ёзида Petya.A таъмагир вируси билан қилинган кибрҳужум ортида Россия Мудофаа вазирлиги ҳакерлари турибди, деган ишончда.

Бу ҳақда Washington Post газетаси Марказий разведка бошқармаси махфий ҳисоботга асосланиб хабар берди.

Нашрга кўра, Америка разведкаси бу ҳақдаги ишончли маълумотларни қўлга киритиб, ноябр ойида шундай хулосага келган.

Лекин, Марказий разведка бошқармаси бу ҳақда изоҳ бермади.

Petya.A вируси киберҳужуми 27 июн куни рўй берди.

Вирус компьютер тизимларини блокка тушириб қўйиб, уни қайта очиш учун фойдаланувчидан 300 долларга тенг биткоин талаб қилган.

Европада амалга оширилган кенг миқёсли ҳужумдан сўнг Petya.A Осиё мамлакатларига ўтган бўлса-да, хакерлар ушбу минтақага катта таъсир ўтказа олмаган.

XS
SM
MD
LG