Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2018, Тошкент вақти: 21:53

Озарбайжондаги суд журналист Мухторлини 6 йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди


Озарбайжондаги маҳкама журналист Афқан Мухторлини 6 йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди. 13 январ куни Бокудаги суд журналистни чегарани ноқнуний кесиб ўтиш ва контробандада айбли деб топди.

Мухторлининг ҳимоячилари унга қўйилган айбловни сиёсий дея аташмоқда.

Уларга кўра, бундан мақсад журналист овозини ўчиришдир.

Суд ҳукни эълон қилар экан Афқан Мухторли “Алиев ҳукумати бизни овозимизни ўчиролмайди”, деб бақирган.

2015 йилда Мухтарли президент Илҳом Алиев атрофидагилар порахўрлиги ҳақида ёзганидан кейин юзага келган хавф-хатардан қочиб рафиқаси Лейла Мустафаева билан Грузияга борган.

2017 йил май ойида журналист йўқолиб қолганидан кейин бир кун ўтиб, Озарбайжон расмийлари у Бокуда тергов изоляторида эканлиги ҳақида хабар қилди.

Журналист адвокатлари судга журналист Грузиядан ноқонуний равишда олиб қочиб кетилганини айтишди.

Мухтарлининг ўзи эса, унга қўйилган айбловлар заминида сиёсий сабаблар борлигини айтиб, журналист ўлароқ ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор этишда давом этишини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG