Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 09:56

Эронда аксилҳукумат намойишида қатнашгани учун қўлга олинган 465 киши ҳибсда қолмоқда


Эрондаги намойиш.

Эрон суд ҳокимияти 14 январь ҳолатига кўра яна 465 киши норозлик намойишларида иштирок этгани учун ҳибсда қолаётганинин билдирди.

Расмий баёнотда айтилишича, 28 декабрда бошланиб, бир ҳафта давом этган норзлик намойишларида полиция билан тўқнашувлар оқибатида 25 одам ҳалок бўлган.

Теҳрон прокурори Аббос Жаварий Дўлатабодийга кўра, аввалроқ намойишда иштирок этгани учунт ҳибсга олинган 440 одам озод қилинган.

Мамлакатнинг барча ҳудудларида ўтган намойишларда камида 3700 одам қўлга олинган эди.

28 декабрда Эроннинг иккинчи йирик шаҳри Машҳадда бошланган намойишлар тез орада бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди.

Намойишчилар дастлаб озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар нархининг ошишига норозилик билдирган эди. Аммо намойишлар тез орада ҳукуматга қарши ғазаб ифодасига айланиб кетди.

XS
SM
MD
LG