Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:26

Москва Марказий Осиёни Вашингтон таъсирига тушиб қолмасликдан огоҳлантирди


АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон сўнгги марта 2017 йилнинг 22 декабрида Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари билан С5+1 формати доирасида Нью-Йоркда учрашган эди.
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон сўнгги марта 2017 йилнинг 22 декабрида Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари билан С5+1 формати доирасида Нью-Йоркда учрашган эди.

Москвада йил якунлари бўйича ўтган матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига деряли икки ярим соат мобайнида жавоб берган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, жумладан, Марказий Осиё давлатларининг АҚШ билан С5+1 формати доирасидаги сиёсий мулоқотига ҳам баҳо берди.

Москва Марказий Осиёни Вашингтон таъсирига тушиб қолмасликдан огоҳлантирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:13 0:00
Бевосита линк

Дастлаб, Сергей Лавров Москва Марказий Осиёдаги ҳамкорлари кўп спекторли сиёсий муносабатлар шаклини танлаганига қарши эмаслигини таъкидлади, бироқ сўзи давомида:

-Биз Қўшма Штатлар бу форматни суиистеъмол қилган ҳолда ўз манфаати йўлида фойдаланишни кўзлаётгани ҳақида эшитаяпмиз. Бу аввалги маъмурият томонидан олға сурилган “Катта Марказий Осиё” лойиҳаси ғояларини давом эттириш истаги билан ифодаланади. Мазкур лойиҳанинг ғояси Марказий Осиё иштирокидаги барча дастурларни жанубга, жумладан, Афғонистонга йўналтириш ва бу ишни Россия иштирокисиз амалга оширишдан иборат эди. Менинг ишончим комилки, агар АҚШ маъмурияти бу ғояни илгарни сурадиган бўлса, Марказий Осиёдаги дўстларимиз иқтисодий манфаатлардан эмас, геосиёсий манфаатлардан келиб чиққан бу уринишларнинг ҳалокатли эканини кўриб, ҳис қила оладилар, - деди Сергей Лавров.

Озодлик радиоси 15 январь куни АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича элчи Элис Уэллс Вашингтон президент Барак Обама ҳокимияти пайтида жорий этилган С5+1 формати амалдаги президент Дональд Трамп томонидан ҳам қизиқиш билан қабул қилинганини билдиргани ҳақида хабар берган эди.

-С5+1 форматидаги ҳамкорликни конструктив деб ҳисоблаймиз. Бу формат аввалги маъмурият ташаббуси эканига қарамай, амалдаги маъмурият, жумладан, жаноб Трамп томонидан қўллаб-қувватланди, -деган Элис Уэллс АҚШ Конгрнесси бу лойиҳани давом этириш учун 15 миллион доллар ажратганитни билдирган эди.

2015 йилнинг 31 октябридан 2 ноябригача президент Барак Обама даврида АҚШ Давлат котиби бўлган Жон Керри Марказий Осиё давлатларига сафар қилган. Мазкур сафар доирасида минтақа мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Жон Керри билан 1 ноябрь куни Самарқандда учрашиб, сиёсий диалог майдони бўладиган С5+1 форматини ташкил қилишга келишиб олганди.Шу кунгача бу формат доирасида бир неча марта учрашувлар ўтказилган.

Россия ташқи ишлар вазири матбуот анжуманида сўнгги бир йил ичида Ўзбекистоннинг сиёсий жиҳатдан фаоллашуви Россия томонидан илиқ олқишаланаётганини ҳам таъкидлади.

-Биз қаноатланиш билан шуни таъкид этамизки, сўнгги йилда Ўзбекистон кўп томонлама тадбирларда, жумладан.МДҲ, ШҲТ доирасида фаолроқ иштирок эта бошлади. Биз бундай ўзгаришларни олқишлаймиз, -деди Сергей Лавров.

XS
SM
MD
LG