Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 16:17

Православ руҳонийси вояга етмаган қизлар билан ётганликда айбланиб, 14 йилга кесилди


Глеб Грозовский

Россияда вояга етмаганлар номусига тажовуз қилишда айбдор деб топилган православ руҳоний 14 йилга қамалди.

Приозерск шаҳри суди Глеб Грозовский иши бўйича ўз қарорини 17 январь куни чиқарди.

Суд Грозовскийни 2011 йилда Приозерск яқинидаги оролчада православ черкови уюштирган ёзги лагерда вояга етмаган қизлар билан жинсий алоқа қилишда айбдор деб топди.

Ўша пайтда Грозовский Санкт-Петербург яқинидаги Царское қишлоғидаги черков руҳонийси бўлган.

Суд, шунингдек, Грозовскийни 2013 йилнинг июнида Грецияда вояга етмаган қизлар билан ётишда айбдор деб топди.

Россия Грозовскийни 2013 йилнинг октябрида қидирувга берган эди. 2016 йилнинг сентябрида у Исроилдан Россияга экстрадиция қилинган.

XS
SM
MD
LG