Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 03:16

12 қирғизистонлик жинси ўзгаргани боис паспортини алмаштирган


2017 йилда Давлат регистрация хизматига жинси ўзгаргани боис паспортини ўзгартириш борасида Қирғизистон фуқароларидан 12та ариза келиб тушган. Бу ҳақда идоранинг матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, улар тегишли равишда тиббиёт хулосасини тақдим қилишган. Фуқаро аҳволи тўғрисидаги Қонунга кўра, фуқаро жинсини ўзгартирганида фамилиясини ҳам ўзгартириши керак.

ДРХ маълумотига кўра, бу каби таҳлил 2017 йилда илк бор амалга оширилди. Аввалги йилларда жинсини ўзгартирган фуқаролар ҳақида маълумот йўқ.

2015 йилда Бишкекдаги Миллий шифохона Қирғизистонда илк бор жинс ўзгартириш борасида операция ўтказилгани ҳақида хабар берди, ўшанда Ўзбекистоннинг 25 ёшли фуқароси аёл бўлишга қарор қилган эди.

XS
SM
MD
LG