Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:36

Тиллерсон: АҚШ қўшинлари Сурияни тарк этмайди


 АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон АҚШнинг Суриядаги ҳарбийлари нафақат жангариларга қарши курашиш, балки Сурия Президенти Башар ал-Ассад ва унинг ҳамкори Эронни жиловлаб туриш учун мамлакатда номаълум муддатга қолишини билидирди.

17 январь куни Тиллерсон АҚШ ҳарбийларининг Суриядаги миссияси «Ислом давлати» экстремистик гуруҳини йўқ қилиб, унинг қайта тикланишига йўл қўймасликдан иборат эканлигини таъкидлади.

Котиб, шунингдек, ҳарбийларнинг яна бир миссияси Ассад ўрнини эгаллай оладиган етакчилар юзага келиши учун лозим бўлган барқарорликни таъминлаш эканлигини айтди.

Тиллерсон Ассадни «қотил» дея таърифларкан, АҚШ ҳарбийлари унинг эронлик ҳарбий маслаҳатчилари ва жангчиларини мамлакатдан чиқариш учун курашишини қўшимча қилди.

Вашингтон Сурияга 2 мингга яқин ҳарбий сафарбар қилган бўлиб, ҳарбий учоқлар ёрдамида мамлакат шарқини назорат қилиб туради. Ушбу учоқлар «Ислом давлати» қолдирларини овламоқда.

Экстремистларни Суриянинг Раққа шаҳридан сиқиб чиқаришда АҚШ курдлар етакчилигидаги Сурия демократик кучлари билан ҳамкорлик қилди.

АҚШ эндиликда Сурия демократик кучлари Суриянинг Туркия ва Ироқ билан чегарасини ҳимоялаши учун 30 минг кишилик армия тўплашига кўмаклашмоқда. Бу қадамга Эрон, Россия, Туркия ва Сурия кескин қаршидир.

XS
SM
MD
LG