Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 21:38

Майк Пенс: АҚШ Исроил ва Фаластин учун икки давлат тузиш ечимини қўллайди


АҚШ вице-президенти Майк Пенс

АҚШ вице-президенти Майк Пенс исроиллик ва фаластинликлар ўзаро келишувга эришса, АҚШ улар учун икки давлат ташкил этилишини қўллашини айтди.

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ал-Сиси билан 20 январь куни бўлиб ўтган учрашув ортидан Пенс: "Америка Қўшма Штатлари Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши тарафдоридир", деди.

Пенс Мисрдан кейин Иордания ва Исроилга ҳам хизмат сафари билан боради.

Бир ой аввал АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти, деб тан олиши тўғрисида расмий баёнот берган эди.

Президентнинг бу қарори Шарқий Қуддусни ўз пойтахти сифатида кўришни истовчи фаластинликлар норозилигини қўзғади.

Исроил Шарқий Қуддусни аннексия қилиб олиб, уни ўз пойтахти деб эълон қилган. Аммо халқаро ҳамжамият узоқ йиллардан бери буни тан олишдан бош тортиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG