Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 16:26

АҚШда минглаб намойишчи иккинчи «аёллар марши»га чиқди


2017 йилги «Аёллар марши», Вашингтон.

20 январь куни ўнг минглаб эркак ва аёл президентлик курсисига ўтирганига бир йил бўлган Дональд Трампга қарши намойишга чиқди.

2017 йилги «Аёллар марши»да Вашингтон ва бошқа шаҳарларда юз минглаб одам иштирок этган эди.

Жорий йилдаги марш 250 шаҳарда ўтказилаётгани айтилмоқда. Намойишчилар Трампни аёлларни камситувчи сиёсати учун қораламоқда.

Намойишчилар америкаликларни 2018 йилнинг ноябрига белгиланган сайловларда иштирок этишга чорлади.

Намойишларга жавобан Трамп Twitter саҳифасида аёлларни ўз сиёсатини қўллашга чорлади: ​"Мамлакатимиз бўйлаб гўзал об-ҳаво, барча аёллар марш қилиши учун ажойиб кун", деб ёзди президент.

XS
SM
MD
LG