Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2018, Тошкент вақти: 11:35

Кобулдаги меҳмонхонага ҳужум учун масъулиятни Толиблар зиммасига олди


Кобулдаги Intercontinental меҳмонхонаси, 21-январь, 2018-йил.

Қуролланган бир гуруҳ жангари 20 январь оқшом Кобулдаги муҳташам меҳмонхоналардан бирига ҳужум қилди.

Афғон расмийлари 21 январь куни эрталаб берган баёнотга кўра, Hotel International меҳмонхонасига ҳужум қилган Толиб жангарилари билан отишмада тинч аҳолидан камида 18 киши қурбон бўлган, буларнинг 14 нафари хорижлик, улардан бири Украина фуқаросидир.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, 12 соат давом этган отишмадан камида уч ҳужумчи ўлдирилган, меҳмонхонада қолиб кетган 150 киши қутқарилган.

Ҳужумда 6 киши жароҳат олди, булардан 3 нафари полициячидир.

Бу ҳужум учун масъулиятни Толиблар ўз зиммасига олди.

Бу меҳмонхона 2011 йилнинг июнь ойида ҳам жангарилар ҳужумига учраган ва ўшанда 21 киши ўлган, уларнинг камида 10 нафари тинч аҳоли вакили эди.

XS
SM
MD
LG