Линклар

Шошилинч хабар
14 август 2018, Тошкент вақти: 13:34

Британияда Литвиненко ўлимида гумонланган икки россиялик мулки музлатилди


Буюк Британияда 2006 йил Кремль танқидчиси Александр Литвиненкони ўлдиришда гумонланаётган икки россияслик мулки музлатиб қўйилди.

22 январь куни Лондонда Андрей Луговой ҳамда Дмитрий Ковтун мулкини музлатиш буйруғи чиқарилди.

21 январь куни Британияда Литвиненко ўлими терговига етакчилик қилган судья Роберт Оуэн Луговой ҳамда Ковтун собиқ Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) зобити Литвиненкони унинг чойига полоний-210 радиоактив моддасини солиб ўлдирганига ишонишини айтди.

2006 йилнинг 1 ноябрида заҳарланган Литвиненко бир неча кундан кейин вафот этган.

Луговой ҳам, Ковтун ҳам айбдор эмаслигини таъкидлади. Аммо британия терговчилари Луговой фойдаланган меҳмонхона, ресторан ҳамда учоқларда полоний-210 қолдиқларини топган. Хабарларга кўра, 2006 йилнинг декабрида Луговой радиациядан заҳарлангани учун даволанган.

Собиқ ФХХ зобити Луговой 2007 йилда Россия Думасига сайланган. 2015 йилда президент Владимир Путин уни «она ватанга қилган хизмати» учун тақдирлаган.

XS
SM
MD
LG