Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 03:07

23 январь куни Чимкент шаҳрида йўловчи ташувчи автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Жанубий Қозоғистон фавқулодда вазиятлар департаменти хабар қилди.

Шаҳар полициясининг хабарига қараганда, ёниш пайтида автобус ичида икки йўловчи ва ҳайдовчи бўлган, ўлганлар ёки жароҳатланганлар йўқ. Одамлар ёнғин автобусни қамраб олгунига қадар салонни тарк этишга муваффақ бўлган.

ФВ департаментининг хабарига қараганда, Жибек-Жўли кўчаси бўйлаб 22-йўналишдаги автобус ёниб кетганлиги ҳақидаги хабар диспетчерлик хизматига бугун туш пайтида келиб тушган. Ёнғинга қарши кураш хизмати бўлинмаси етиб келгандан сўнг олов ўчирилган.

Полиция хабар қилишича, автобус ёниб кетган пайт видеокузатув камераларида тасвирга тушган. Полиция ФВ сабаблари аниқланаётганини хабар қилмоқда.

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманидан ўтувчи "Самара-Чимкент" автомобиль йўлида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонлик нобуд бўлди.

XS
SM
MD
LG