Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 19:21

OzodMikrofon: Ақтўбе фожиаси такрорланмаслиги учун Тошкент- Остана келишиши керак


Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида оилалар Ақтўбеда қурбон бўлган яқинларининг маййитини кутишмоқда

Қозоғистон орқали 13 йилдан бери Россияга қатнаётган 42 яшар меҳнат муҳожири Қудрат Ҳакимов Ақтўбе фожиаси каби воқеалар олдини олиш учун йўллар хавфсизлиги ҳукуматлар даражасида таъминланиши лозим, деб фикр билдирди. Ҳакимов сўнгги 5 йилдан бери айнан Чимкент-Самара йўлидан автобусда Россияга бориб-келаётганини айтди.

Озодлик билан суҳбатда унинг айтишича, автобус йўли меҳнат муҳожирлари учун энг хавфли йўлдир, аммо, энг арзон ва энг тез йўл ҳам шудир:

- Автобусда Чимкентдан, масалан, Воронежгача 450 минг сўмга етиб оламан. Поездда эса энг ози 1 миллион сўмга тушади. Самолёт нархи эса камида 2 ярим миллион - 3 миллион сўмгача тушади. Биз энди пул топгани кетаётган одамлар энг арзонини танлаймизда. Ақтўбеда бўлган ҳодисани эшитиб қайғуга тушдим. Бу ҳаммамизнинг бошимизга тушиши мумкин. Нима деймиз энди, биз кичкина одамлар - бошга тушганига қаноат қилиб яшаймиз. Лекин, бизнинг хавфсизлигимизни таъминлаш учун, шу Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия давлатлари келишиб, Тошкентдан автобус қатновини қўйиш, наҳотки, қийин бўлса?! Буни шу 3 та давлатнинг катталари келишиб олиши керак, - дейди Қудрат Ҳакимов.

Қуйида у билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:13 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG