Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2018, Тошкент вақти: 12:52

Қозоғистонда юзлаб одамни совуқ урди, йўллар ва мактаблар ёпилди


Қозоғистонда ҳаво ҳароратининг кескин совуқлашгани ва қор бўронлари оқибатида вилоятлар билан пойтахт ўртасидаги қатнов узилиб қолди, йўллар ва мактаблар вақтинча ёпилди, юзлаб одамлар совуқ урганлик ташҳиси билан касалхоналарга ётқизилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 40 даража совуқ бўлгани оқибатида 223 одамни совуқ урган, уларнинг 73 нафари касалхонага ётқизилган.

Ички ишлар вазирлиги сўнгги 24 соат ичида қор қамалида қолган 338 одам, жумладан, 15 нафар бола қутқарилганини билдирди.

24 январда пойтахт Остонага кириш ва чиқиш йўллари об-ҳаво шароити туфайли ёпилди

XS
SM
MD
LG