Линклар

18 феврал 2018, Тошкент вақти: 15:59

Қирғизистон пойтахти Бишкекда совуқ туфайли 26 январдан 31 январгача мактаблар фаолияти тўхтатилди.

Синоптиклар ҳафта охирларида Қирғизистонда ҳаво кескин ўзгариб 25, баъзи жойларда 30 даражагача совуқ бўлишини башорат қилмоқдалар.

Қирғизистон Фавқулодда ҳолатлар вазири Кубатбек Бўрўнов 25 январда президент Сўўрўнбай Жээнбеков қабулида бўлиб, аномал совуқ туфайли электр тармоқлари ва иситиш тизими ишдан чиқиши мумкинлигини, шунинг учун вазирлик назоратни кучайтирганини маълум қилди.

Бўрўновга кўра, аномал совуқ Қирғизистонга Қозоғистон ва Россиядаги циклон орқали кириб келмоқда. Бу совуқ камида бир ҳафта давом этади.

Бундан аввал Қирғизистонда ҳаво ҳарорати ўрта ҳисобда -10 ва -12 даражадан пастга тушмаган эди.

XS
SM
MD
LG