Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2018, Тошкент вақти: 01:57

Россияда биринчи марта икки эркак ўртасида тузилган "гей никоҳ" тан олинди


Russia -- Same-sex couple Yury Gavrikov and Maksim Lysak arrive at a registry office to apply for marriage licences in St. Petersburg, 28Jun2013

Россияда биринчи марта икки эркак ўртасида тузилган бир жинсли никоҳ тан олинди. Бу ҳақда “Дождь” телеканали маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Евгений Войцеховский ва Павел Стоцко 4 январь куни Дания пойтахти Копенгагенда никоҳдан ўтган. Дания гейлар ўртасидаги никоҳга рухсат берилган давлатлардан бири ҳисобланади.

Улар Россияга қайтгач, Москвадаги кўп томонлама хизмат кўрсатиш марказига ҳужжатларини топширишган. Марказ ходимлари уларнинг ҳужжатларига ҳеч қандай ортиқча сўровларсиз муҳр уриб берган.

"Дождь"телеканалининг билдиришича, Россия қонунчилигида хорижда тузилган никоҳлар, агар никоҳга кирганлар яқин қариндош бўлмаса ва Оила кодексидаги чекловларга қарши келмаса, тан олинади.

Россияда амалда мавжуд бўлган “гей тарғиботга қарши” қонун Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди томонидан дискриминация сифатида тан олинган.

Россия провослав черкови ўтган йилнинг декабрида мамлакатда бир жинсли никоҳларни черков томонидан рўйхатга олишни тақиқлаган.

XS
SM
MD
LG